Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шри-Ланкада мусулмон вазирлар истеъфо берди

Шри-Ланкада мусулмон вазирлар истеъфо берди

Фото: «Azon.uz»

Шри-Ланка ҳукуматидаги мусулмон вазирлар апрель ойидаги терактлардан сўнг мусулмонларга нисбатан ҳужумлар ортгани сабабли истеъфо берди.

AFP хабарига кўра, жами тўққиз киши, жумладан, вазирлар ва икки губернатор истеъфо берган.

Аввалроқ Мусулмонлар конгресси раҳбари Рауф Ҳаким Твиттердаги саҳифасида Исломга эътиқод қилувчи барча вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари ишдан кетиши ҳақида ёзган эди. У мамлакат раҳбариятини мусулмонларни таҳдидлар ва ҳужумлардан ҳимоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланкада апрель ойида черковлар ва меҳмонхоналарда юз берган терактларда 250 дан зиёд киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг