Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шу кетишда ҳамма «Дубай»да яшайди

Шу кетишда ҳамма «Дубай»да яшайди

Фото: «Eizyholidays.com»

Ер куррасида ҳаво ҳарорати ўртача 0,5 °С га кўтарилса нима бўлади? Жудаям ёмон бўлади — Иқлим ўзгаришлари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг хулосаси худди шундай. Ҳозир қурғоқчиликдан қийналаётган минтақалар чўллашади, тўфонлар бот-бот кузатилаётган қирғоқбўйи мамлакатларида эса сув балоси кундалик воқеликка  айланади.

Инсоният келажакда, ҳозиргидан иссиқ иқлим шароитида қандай яшайди? Агарда биз иқлим ўзгаришларининг олдини ололмасак «Дубай»да яшаймиз...

Келинг, тасаввуримизни тиниқлаш учун бугун гуллаб яшнаётган, ҳамма бир бориб кўриш орзусидаги Дубай (БАА)га юзланамиз.

Дубайда ёз анча узун — апрелдан октябрь ойигача ҳарорат ўртача 48 °С гача чиқади, ҳавоси жуда нам. Шунинг учун ҳам шаҳар жуда улкан ёпиқ инфратузилмага эга, агар уйи остонасидан тўппа-тўғри машинага ўтиришини ҳисобламасак, ўзига тўқ одамлар ойлаб уйларидан чиқмасликлари мумкин. Дубайда камида 65 та улкан савдо маркази бор — минглаб дўконлари, юзлаб ресторанлари, кинотеатрлари, истироҳат майдонлари борки, ҳар қандай туман бунинг олдидан ўтаверсин.

Бироқ бу ҳаёт пули кўпники, бойлар учун!

Камбағаллар эса араб жазирмасида жизғанак бўлишга маҳкум.

Дубайликлар «Бульвар» (янги савдо маркази) қуришни бошлаб юборишган. «Бульвар» шаҳар бош майдони, марказий катта кўчаси ва тўртта туташ кўчасини қамраб олади. Шунча жой тўртта гумбаз остига сиғади, айтишларича, совуткичлар тинмай бу ерда «баҳорий ҳаво»ни таъминлаб тураркан.

Хуллас, Дубай ҳукумати инсоният келажагини ана шундай мегалойиҳаларда кўрмоқда. Айниқса, иқлим исиб кетавераркан, ахийри бошқа мамлакатлар ҳукуматлари ҳам араб шайхларининг «этагини» тутишга мажбур бўлади.

Хўш, қолганлар ҳам амирликларнинг тутумини тутди дейлик, ҳозирданоқ ўта иссиқ шароитда жон сақлаётган Дубайнинг келажаги нима бўлади? Экологларнинг хулосаси шундай: агар музликлар эриб, денгиз сатҳи кўтарилишда давом этаверса Дубай сув остида қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг