Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистон президентининг ўғли ҳоким бўлди

Туркманистон президентининг ўғли ҳоким бўлди

Фото: «360tv.ru»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов Ахал вилояти раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, президент Ахал вилояти собиқ раҳбари Шоҳрат Амангелдиевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этган.

Сердар Бердимуҳамедов раҳбар этиб тайинлангунига қадар вилоят раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди. Ахал вилояти мамлакатнинг жанубида жойлашган бўлиб, Туркманистоннинг беш вилоятидан бири ҳисобланади.

Сердар Бердимуҳемедов 1981 йилда таваллуд топган. Ниёзов С.А. номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Сердар — Туркманистон президентининг ягона ўғли. У 2016 йили мамлакат парламентига сайланиб, сиёсатга кириб келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг