Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ президент соғлиги ёмонлашгани туфайли озодликка чиқди

Собиқ президент соғлиги ёмонлашгани туфайли озодликка чиқди

Фото:«Korean Culture and Information Servic»

Жанубий Кореянинг ҳибсдаги собиқ президенти Ли Мён Бак гаров туфайли озодликка чиқди. Бу ҳақда «Ёнхап» агентлиги хабар берди.

Собиқ президентнинг озод этилишига соғлиғидаги муаммолари сабаб бўлган. Ли Мён Бак ўтган йили март ойида коррупция, мансабини суистеъмол қилиш, сайлов қонунчилигини бузиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланиб ҳибсга олинган, октябрда 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

Аммо Ли Мён Бак барча айбловларни инкор этганди. У Корея Республикасини 2008-2013-йилларда бошқарган.

Ли Мён Бак қамалган Жанубий Корея собиқ президентлари ичида ёлғиз эмас. Ундан сўнг, 2013-2017 йилларда раҳбарлик қилган Пак Кин Хе 2018 йилнинг апрелида 24 йил озодликдан маҳрум этилганди ва унга яна 8 йил қўшилганди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг