Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Покистонга ёрдам бериш фикридан қайтди

АҚШ Покистонга ёрдам бериш фикридан қайтди

Фото: «Global Look Press»

АҚШ Покистонга 300 миллион доллар моддий ёрдам кўрсатиш фикридан воз кечди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

«Покистоннинг Жанубий-Шарқий Осиёдаги стратегияни қўллаб-қувватлашда етарлича қатъий бўлмаган ҳаракатлари сабабли қолган 300 миллион доллар бошқа мақсадга йўналтирилади», - деган Пентагон вакили Коун Фолкнер.

Ушбу маблағни АҚШ «навбатдан ташқари муҳим вазифаларга» йўналтиради. Аммо бу учун Фолкнернинг сўзларига кўра, Конгресснинг тасдиғи керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг