Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суриялик қочоқлар муаммоси: БМТ донор давлатларни ваъдаларини зудлик билан бажаришга чақирди

Суриялик қочоқлар муаммоси: БМТ донор давлатларни ваъдаларини зудлик билан бажаришга чақирди

Фото:«Europe 1»

31 май куни БМТ донор давлатларни суриялик муҳожирларга берилиши зарур бўлган ёрдам пулларини зудлик билан беришга чақирди. Бу ҳақда Франциянинг «Европа 1» радиоси хабар бермоқда.

«Апрель ойида биз 2018 йил учун 5,6 млрд. доллар (4,8 млрд. евро) сўраган эдик. Аллақачон май ойидамиз ва ушбу сумманинг бор-йўғи 20 фоизинигина қабул қилдик», — деган Амманда бўлиб ўтган матбуот анжуманида БМТнинг қочқинлар масалалари агентлигининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаси департаменти директори Амин Авад. «Бу ўз ваъдаларини бажаришлари учун донор давлатларга қаратилган тезкор чақириғимиздир», — дея таъкидлади у.

Апрель ойи охирида Брюсселда йиғилган халқаро ҳамжамият суриялик қочқинларга ва мамлакат ичида яшаш жойини ўзгартирганларга ёрдам бериш учун 4,4 млрд. доллар (3,6 млрд. евро) миқдорида пул ажратишини маълум қилган эди. БМТ ҳам эҳтиёжларни қоплаш учун 9,1 млрд. доллар (7,7 млрд. евро) кераклигини маълум қилган эди. Шундан 5,6 млрд. доллар (4,5 млрд. евро) қўшни мамлакатларга қочиб ўтган қочқинлар учун, 3,5 млрд. доллар (2,8 млрд. евро) Сурияда инсонпарварлик ёрдамига ажратилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилдан буён Сурияда давом этаётган мазкур урушда 350 000 киши ҳалок бўлди. 6,1 млн. киши мамлакат ичкарисида ўз уйини ташлаб кетган бўлса, 5 млн.дан ортиқ киши хориждан бошпана излаб кетишга мажбур бўлди. Кўпчилик қочқинлар Сурияга қўшни бўлган Ливан, Туркия ва Иордания каби мамлакатлардан бошпана топди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг