Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожмаҳалнинг ранги нега ўзгарди?

Тожмаҳалнинг ранги нега ўзгарди?

Фото: «Hurriyet»

Хабарнинг аудио талқини

Ҳиндистон конституциявий суди ҳукуматга мамлакатнинг рамзи бўлган Тожмаҳалнинг ифлос ҳаво туфайли ранги ўзгаргани, уни ўз ҳолига қайтариш учун чет элдан кўмак қидириб топиш бўйича топшириқ берди.  Бу ҳақда «Hurriyet» хабар қилмоқда.

XVII асрда бунёд этилган Тожмаҳалнинг мармарлари ифлос ҳаво туфайли сарғайгани, айрим жойлари қўнғир ҳамда яшил тусга киргани айтилмоқда.

Шу билан бирга, тарихий обида яқинидаги завод ва фабрикалардан чиқаётган чанг-ғубор ҳам Тожмаҳалга зарар етказяпти. Шу боис ҳукумат зиёратгоҳга яқин завод ва фабрикаларни кўчиришга топшириқ берди.

Обида ёнидан оқиб ўтувчи Ямуна дарёси балчиқ бўлгани сабабли турли ҳашаротлар кўпайиб, обидага зарар етказмоқда.

Тожмаҳал 1643 йили Бобурийлар томонидан Мумтозмаҳал бегимга атаб қурилган.   

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг