Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Торонто шаҳридаги отишмада 9 киши жароҳатланди

Торонто шаҳридаги отишмада 9 киши жароҳатланди

Фото: «РИА Новости»

Канаданинг Торонто шаҳрида содир бўлган отишмада камида 9 киши тан жароҳати олди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Кеча маҳаллий вақт билан 22:00 да (Тошкент вақти билан бугун соат 03:00да) Торонто шаҳрида отишма содир бўлди. Тўққиз киши яраланди. Ғараз ниятли киши йўқ қилинди», –деб ёзилган Торонто полициясининг твиттер саҳифасида.

Маълумотларга кўра, жароҳатланганлар орасида бир қизалоқ ҳам бор.

Жароҳатланганларнинг аҳволи қандайлиги номаълум.

Воқеа юзасидан суриштирув олиб бориляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг