Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШ байроғини нотўғри рангга бўяб қўйди

Трамп АҚШ байроғини нотўғри рангга бўяб қўйди

Фото: «Aif.ru»

АҚШ президенти Доналд Трамп рафиқаси билан Огайо штатидаги болалар шифохонасига бориб, болалар билан Америка байроғини бўяш тадбирида қатнашиб, байроқни нотўғри рангга бўяб қўйди. Бу ҳақда «Sabah.com» хабар бермоқда.

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар президентнинг шифохонага ташрифини тасвирга олиб, «Твиттер»га жойлаштирди. Тармоқ фойдаланувчилари АҚШ байроғида қизил-оқ чизиқлар ўрнига мовий-оқ ранглар пайдо бўлганини дарров сезишди.

Трамп байроқни бўяшда қизил ранг ўрнига мовий рангни қўллагани фойдаланувчиларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлди.

«Президент ўз ватани байроғи рангининг фарқига бормайди», – деган шарҳга ўн минглаб «лайк» босилди. Кўпчилик изоҳларда Трамп бўяган байроқ Россия байроғига қиёсланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг