Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия Германияга нота юборди

Туркия Германияга нота юборди

Фото:«Deutsche Welle»

Германияда яшайдиган туркларнинг жорий йил 24 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловда овоз беришини таъминлаш мақсадида Туркия ҳукумати Германия ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, Германия нотага илиқ муносабат билдирса, сайлов қутилари тегишли жойларга ўрнатилади.

Чет давлатларда яшаётган турклар биринчи турда 4–17 июнь кунлари, иккинчи турга қолса, 30 июнь–4 июль кунлари овоз беришлари мумкин.

Германияда яшайдиган турклар аввал ҳам, яъни 2014 йил 10 август куни президент сайловида, 2015 йил 7 июнь ва 1 ноябрдаги парламент сайловида, 2017 йил 16 апрель куни конституцияга ўзгартириш киритиш муносабати билан ўтказилган сайловда овоз берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг