Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда овоз бериш тугади: ким олдинда?

Туркияда овоз бериш тугади: ким олдинда?

Фото: «bbc.com»

Туркия миқёсида бугун маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланган овоз бериш жараёни соат 17:00 да тугади, сайлов қутилари ёпилиб, овозлар саналяпти. Бу ҳақда «TRT» телеканали хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Туркия миқёсида овозларни санаш давом этяпти.

Шу пайтгача 22,9 фоиз сайлов қутилари санаб чиқилган. Унга кўра, Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 58,6 фоиз овоз олган.

Мухолифат партиясидан номзоди кўрсатилган Муҳаррам Инже эса 27,1 фоиз овоз тўплаган.

Муҳаррам Инжени 7,1 фоиз овоз билан Мерел Акшенер таъқиб қилиб келяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг