Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиялик сайловчиларнинг неча фоизи Эрдўғонни қўллаб-қувватлайди?

Туркиялик сайловчиларнинг неча фоизи Эрдўғонни қўллаб-қувватлайди?

Фото:«The Independent»

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 24 июнь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови олдидан «ОRC» ижтимоий маркази ўтказган сўровда етакчилик қилмоқда. Унга кўра сайловчиларнинг 53,4 фоизи Эрдўғон учун овоз беришга тайёр. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мазкур сўровда 3410 киши қатнашган.

Туркияда президент сайловида Эрдўғондан ташқари Муҳаррам Инже, Салоҳиддин Демиртош, Мерал Акшенер, Темел Карамоллаўғлу ва Доғу Перинчек каби номзодлар ҳам иштирок этмоқда.

Эрдўғоннинг асосий рақиби Инжега эса 23,8 фоиз, Акшенерга 11,5 фоиз сайловчи овоз беришга тайёр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг