Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти

Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти

Фото: «CA-news.org»

Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти, ун харид қилиш учун эса бир ой аввал рўйхатга ёзилиш керак. Бу ҳақда «CA-news.org» хабар бермоқда.

Ашхободдаги давлат дўконида навбатда турган кишилар сафи тобора кенгайиб бораяпти.

«Издиҳом эртадан кечгача давом этаяпти. Кеча Туркманбоши шоҳкўчасидаги «Миллий маркет»да навбатда туриб, кечга яқин уйга кириб келдим. Бугун эрталаб ишга отланаётиб яна дўкон олди гавжумлигига гувоҳ бўлдим: худди ҳеч ким кечадан бери тарқамагандек. Асосий маҳсулотлар танқис: шакар, ун, мой...

Журналистларнинг ёзишича, Туркманистоннинг кўплаб туманларида ун йўқ, сотилмаяпти. Ун олиш учун бир ой аввал рўйхатга ёзилиш керак экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг