Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўйдаги бахтсиз ҳодиса туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Тўйдаги бахтсиз ҳодиса туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Фото: «Global Look Press»

Ҳиндистоннинг Ражастан штатида тўй маросими ўтказилаётган жойга юк машинасининг бостириб кириши натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда «Times of India».

Маълум қилинишича, фожиа Пратапгарх округида, Жайпур шаҳридан 400 км масофадаги шосседа содир бўлган. Ҳалокатдан сўнг юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.

Жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор. Жабрланганларнинг аҳволи оғир, дея баҳоланмоқда. Шу сабабли шифокорлар қурбонлар сони ошишидан хавотирда.

Айни дамда воқеа бўйича тергов-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, ҳалокатнинг бахтсиз ҳодиса экани ёки қасддан уюштирилганига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг