Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда фил беш кишини босиб ўлдирди

Ҳиндистонда фил беш кишини босиб ўлдирди

Фото: «Google.com»

Ҳиндистоннинг Орисса штатида фил одамларга ҳужум қилди ва беш кишининг ўлимига сабабчи бўлди.

Хабар қилинишича, пайшанбадан жумага ўтар кечаси бир оила вакиллари бўлган уч киши Сандха қишлоғидаги айвонда ухлаётган бўлган. Тунда уларга фил ҳужум қилган. Уларнинг барчаси ўша жойнинг ўзида вафот этди. Орадан бироз вақт ўтгач ўша қишлоқда яна бир аёл фил ҳужумининг қурбонига айланди.

Шундан сўнг бир соат ўтгач қўшни Сантапада қишлоғида ҳам бир кишини фил босиб ўлдиргани ҳақида хабар келади. Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили томонидан айтилишича, фил тажовузкор ҳолатда бўлган ва бундай вақтда кўпчилик бўлиб турган одамларга ҳам ҳужум қилиши мумкин. Вакил ҳукуматдан филни ушлашни сўраган.

Орисса штатида филлар одамларга тез-тез ҳужум қилиб туради. Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси статистикасига кўра охирги тўққиз йилда 694 та фил ва 661 одам ҳалок бўлган.

Ҳиндистон ҳукумати ёввойи ҳайвонлар ҳужумидан вафот этган фуқаролар оиласига 400 минг рупий (5,7 минг доллар) миқдорида товон пули тўлаб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг