Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Венесуэла армияси жанговар ҳолатга келтирилди

Венесуэла армияси жанговар ҳолатга келтирилди

Фото: «Focus»

АҚШдан юборилган инсонпарварлик ёрдами чегарага яқинлашиб қолгани учун Венесуэла армияси жанговар ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда «DW» хабар берди.

Сешанба, 19 февраль куни Нидерландия қарамоғидаги Аруба, Бонэйра ва Кюрасао орол-мухториятлари билан чегаралар бутунлай ёпилди.

Армия мамлакатнинг «ҳудудий яхлитлигини» ҳимоя қилади. Бу ҳақда президент Мадурога содиқ қолаётган Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино маълум қилди.

Мамлакатнинг муваққат президенти Хуан Гуайдо амалдаги президент Мадуродан АҚШ юборган инсонпарварлик ёрдами йўлига тўсқинлик қилмасликни ва 23 февралга қадар Венесуэла ҳудудига келаётган дори-дармонлар ва озиқ-овқатлардан иборат юкларни киритишни сўраганди.

Бироқ Мадуро бунга мутлақо қарши, чунки унинг фикрича, инсонпарварлик ёрдами — шунчаки ниқоб, унинг ортидан америкалик ҳарбийлар ҳам бостириб кириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг