Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Путин АҚШ билан дўстона алоқаларни истайди

Владимир Путин АҚШ билан дўстона алоқаларни истайди

Фото: РИА «Новости»

Бугун 20 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга мурожаат йўллади. Мурожаат Россия телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Путин мурожаат давомида мамлакат ташқи сиёсати, АҚШ билан муносабатлар ҳақида ҳам гапирди.

«Америкаликларга Россия қурол системасининг узоққа учиши ва тезлиги билан ҳисоблашишни маслаҳат берардим. Давлатимиз хавфсизлигига тажовузга тезкор жавоб берилади. Россия тинчлиги таъминланади», деди Путин.

Шунингдек, президент ўз ўрнида Россияни катта хавф сифатида кўришни нотўғрилигини, АҚШ билан дўстона алоқаларни хоҳлашини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг