Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой Афғонистонда ҳарбий лагер қурмоқда

Хитой Афғонистонда ҳарбий лагер қурмоқда

Фото: «Haber7.com»

Хитой Афғонистонда терроризмга қарши курашиш мақсадида ҳарбий лагер қура бошлади, дея хабар беради «Haber7.com». 

«South China Morning Post» газетасининг Хитой Қуролли кучларига яқин манбага таяниб маълум қилишича, Хитой ҳукумати терроризмга қарши курашиш мақсадида Афғонистонннинг Бадахшон вилоятидаги «Ваҳан» йўлагида ҳарбий лагер қура бошлаган.

Лагер барпо этиб бўлингач, Хитой Афғонистонга бир батальон ҳарбий жўнатишни режалаштиряпти.

«Ваҳан» йўлаги Хитой ғарбидаги Синжон вилоятига 350 километр масофада жойлашган. 

Хитой сўнгги 3 йилда Афғонистонга 70 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг