Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой Африкага 60 миллиард доллар ажратди

Хитой Африкага 60 миллиард доллар ажратди

Фото: «РИА Новости»

«FOCAC-2018» форуми тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан ХХР раиси Си Цзиньпин ўз мамлакати Африкага ёрдам тариқасида 60 миллиард доллар ажратишини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Life».

Бу маблағнинг 15 миллиарди беғараз ёрдам сифатида, 20 миллиарди фоизсиз қарз сифатида берилади. Шунингдек, ривожланиш лойиҳаларини кредитлаш фонди тузилади ва бунинг 10 миллиард доллар ажратилади.

Қолаверса, Хитой раҳбарининг сўзларига қараганда, Африка мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қўшимча 146 миллион доллар берилиб, 500 нафар хитойлик мутахассис агросекторни ривожлантириш учун жўнатилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг