Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой «савдо уруши»да АҚШ билан келишишга умидвор

Хитой «савдо уруши»да АҚШ билан келишишга умидвор

Фото: «Reuters»

Хитой тижорат вазирлиги АҚШ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган 200 миллиард долларлик маҳсулотларга бож қийматини 10 фоиздан 25 фоизга оширганидан афсусда эканини билдирди.

Шу билан бирга Хитой томони АҚШ билан бўладиган савдо музокараларида вазиятга ойдинлик киритишга умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 9 май санасида Доналд Трамп Хитойни савдо келишувини бузишда айблаган ва келгуси музокараларда келишувга эришилмаса, Пекинга нисбатан қатъий тарифлар қўлланишини айтган эди.

Хитой давлатлараро савдо келишуви лойиҳасига АҚШни қўшмагани боис Трамп Хитой маҳсулотларига бож тарифини 10 фоиздан 25 фоизга кўтаришга қарор қилди. Боз устига аввал бождан озод қилинган маҳсулотларга нисбатан ҳам 25 фоизлик тариф қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг