Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой ва Японияда зилзила. Қурбонлар ва талафотлар бор

Хитой ва Японияда зилзила. Қурбонлар ва талафотлар бор

Хитой.

Фото: «Euronews»

Хитой. Кеча, 17 июнь куни Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань ва Гуйчжоу провинциялари чегарасида 6,1 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Табиий офат оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳат олган. Аксарият одамлар уйларнинг босиб қолишидан ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Қутқарув ишлари давом этмоқда.


Япония. Фото: EPA/UPG

Япония. Кеча, 18 июнь куни Япон денгизида ҳам кучли зилзила қайд этилди. Мутахассислар унинг кучини 6,8 баллга баҳолашди.

Зилзила оқибатида денгизда пайдо бўлган тўлқин Япониягача етиб келди. Сўнгги маълумотларда камида 21 киши жабрлангани айтилмоқда.

Ер силкиниши Япониянинг 13 префектурасида сезилган, аммо унинг кучини энг кўп Ямагата ва Ниигатада яшовчилар ҳис этган.

Ер силкиниши оқибатида бир неча минг уй электр токисиз қолди. Зилзила ўчоғи Ямагата префектураси қирғоқлари яқинида,  Япон денгизи тубидаги 10 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда.

Мамлакат метеорология миллий бошқармаси ер силкинишлари яқин ҳафталарда такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг кучи ҳозиргисидан кам бўлмаслиги тахмин қилиняпти. «Kyodo» агентлиги япон ҳукуматига асосланиб хабар тарқатишича, бундан ташқари, кўчки хавфи ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг