Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда сайёҳлик агентликлари сони 38 мингтага етди

Хитойда сайёҳлик агентликлари сони 38 мингтага етди

Фото: «Regnum»

Жорий йил июнь ойининг охирига келиб Хитойда қарийб 38 мингта сайёҳлик агентлиги ҳисобга олинди, дея маълум қилди ХХР маданият ва сайёҳлик вазирлиги. Бу ҳақда «Regnum» хабар берган.

Провинция даражасидаги бешта ҳудуд, хусусан, Пекин, Гуандун, Цзянсу, Чжэцзян ва Шаньдун — ҳар бири 2,5 мингдан зиёд сайёҳлик агентлигига эга. Бунда Гуандун провинцияси Хитой жанубида бу борада биринчи ўринни эгаллади — 3108 та.

2019 йил дастлабки олти ой мобайнида Хитой сайёҳлик агентликлари 8,56 млн кирувчи сайёҳ сафарини таъминлаб берди. Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ўнта донор сайёҳлар бозори рўйхатига киритилган. Шу вақт мобайнида 30 млн чиқувчи сайёҳ сафарлари Хитой сайёҳлик агентликлари орқали амалга оширилган. Бу борада Таиланд энг машҳур жой ҳисобланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг