Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир ҳоким ва ўринбосари коррупция учун қамалди. Фақат Италияда

Яна бир ҳоким ва ўринбосари коррупция учун қамалди. Фақат Италияда

Фускалдо шаҳри мэри Жанфранко Рамундо

Фото: «Korrespondent.net»

Италиянинг Фускалдо шаҳри мэри Жанфранко Рамундо ва яна 13 киши коррупцияда гумонланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. 

Қамоққа олинганлар орасида мэрнинг ўринбосари, шаҳар ҳокимияти маслаҳатчи, давлат хизматчилари ва хусусий тадбиркорлар ҳам бор.

14 нафар гумонланувчидан 12 нафари қамоқда, 2 нафари уй қамоғида сақланмоқда.

Коррупдияда гумонланаётганларни қўлга олиш доирасида 215 минг евро миқдоридаги активлар мусодара қилинган.

Қўлга олинганлар маъмурий қонунбузарликлар, босим ўтказиш ва ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилишда айбланмоқда. Бундан тушқари улар талон-тарож қилишда ҳам гумонланмоқда. Гумондорларнинг 7,5 млн. евро миқдорида зарар келтиргани таҳмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг