Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония Олимпиада-2020да тамаки чекишни тақиқлайди

Япония Олимпиада-2020да тамаки чекишни тақиқлайди

Фото: «Apnews.com»

Токио олимпия ўйинлари ташкилотчилари барча олимпиада объектларида тамаки чекиш ва вейп-қурилмалардан фойдаланишни тақиқлайди. Бу ҳақда АР хабар берди.

Таъкидлаш ўринлики, Япониядаги умумий овқатланиш муассасаларининг тенг ярмида тамаки чекишга рухсат берилган.

Япония телевидениесида тамаки маҳсулотлари реклама қилинади, сигарета қутиларига эса соғлиққа зарари ҳақидаги суратли огоҳлантиришлар жойлаштирилмайди.

Агентликнинг ёзишича, япон ҳукумати тамаки бизнесида катта улушга эга. Масалан, энг йирик «Japan Tobacco Inc.» сигарета компанияси акцияларининг учдан бир қисми давлатга қарашли.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2015 йилдаги маълумотига кўра, Японияда эркакларнинг 32,7 фоизи, АҚШда эса 24,4 фоизи тамаки чекади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг