Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония соҳилларига тўфон яқинлашмоқда

Япония соҳилларига тўфон яқинлашмоқда

Фото: РИА Новости

«Маликси» номли тўфон жануби-ғарбий томондан Япония шарқидаги соҳилга яқинлашяпти. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Тўфон ўзи билан бирга кучли шамол ва жалани ҳам бошлаб келмоқда.

Япония бош метеорология агентлиги маълумотларига кўра, циклон марказидаги босим 975 гектопаскалга тенг. Бу босим секин-асталик билан пасайиб боради. Тўфон марказида шамолнинг тезлиги соатига 30 метрга етади.

Ҳозир циклон шимоли-шарқий йўналиш бўйича соатига 30 километр тезликда ҳаракатланяпти. «Маликси» тўфони Япониянинг асосий ороли Хонсюнинг жануби-шарқий ва шарқий ҳудудларига бугун, яъни якшанба куни кечқурун ёки душанба куни эрталаб етиб келади.

Мутахассислар тўлқинлар 8 метргача кўтарилиши мумкинлини инобатга олиб, аҳолини денгиз атрофида ҳордиқ чиқармаслик бўйича огоҳлантиряпти.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг