Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияга «Жеби» тўфони хавф солмоқда: 300 мингга яқин кишига уйини тарк этиш тавсия қилинди

Японияга «Жеби» тўфони хавф солмоқда: 300 мингга яқин кишига уйини тарк этиш тавсия қилинди

Фото: «Afp.com»

Япониянинг Кобэ шаҳри ҳокимлиги бир нечта тумандаги 287 минг кишига ўта хавфли «Жеби» тўфони яқинлашиб келаётгани муносабати билан хавфсиз ҳудудларга кўчишни тавсия қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Охирги олинган маълумотларга кўра, мамлакат маркази ва жануби-ғарбий қисмига кучли тўфон яқинлашаётгани учун 630 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган. Шунингдек, Осака, Хиросима шаҳарлари ўртасида қатновчи, Хонсю ва Сикоку оролларини боғловчи темир йўлларда қатновчи поездлар, Токиога қўшни Тиба ва Канагава префектуралари ўртасида сузувчи паромлар ҳам тўхтатиб қўйилди.

«Жеби» Японияга жануби-шарқ томондан кириб келиши ва шимолга ҳаракатланиши кутиляпти, чоршанба куни тўфон мамлакатнинг бутун марказий қисмини қуршаб олади.

Метеорологлар «Жеби»ни бу йилги энг кучли тўфон сифатида таснифлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг