Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияга «Жондари» тўфони яқинлашмоқда

Японияга «Жондари» тўфони яқинлашмоқда

Фото: «РИА Новости»

Шу ҳафта охирида Токиога «Жондари» тўфони етиб келади ва шундан сўнг тўфон йўналишини Приморск қирғоқлари сари ўзгартиради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Тўфон якшанба куни Япония пойтахтига жала билан биргаликда етиб боради. Хонсю оролидан ўтиб, Япон денгизига боради. Шундан сўнг Приморск қирғоқларига етиб келади. Ҳисоб-китобларга кўра, тўфон Япония оролларидан ўтиб, унча кучли бўлмаса-да, бизгача етиб келиши мумкин. Шунга қарамай, биз табиат ҳодисасини сўнгги дақиқасигача кузатамиз», – деган Приморск гидрометеорология бошлиғи Борис Кубай.

Айни пайтда Приморск жанубида ҳаво айниган. Яқин бир сутка ичида Охотск денгизида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг