Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский: «Илтимос, суратимни хонангизга илманг»

Зеленский: «Илтимос, суратимни хонангизга илманг»

Фото: «Слуга народа»

Украина президенти Владимир Зеленский бугун, 20 май куни бўлиб ўтган инаугурация маросимидаги нутқида депутат ва вазирлардан унинг портретини ўз хоналарига илмасликни сўради.

«Сизларнинг кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жудаям истайман, илтимос. Президент — икона, саждагоҳ ёки портрет эмас. Ўша жойга ўз фарзандларингиз суратини илиб қўйинг ва ҳар бир муҳим қарор қабул қилишда уларнинг кўзларига боқинг», — деди Украина янги президенти Владимир Зеленский.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг