Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини тарк этди

Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини тарк этди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўлиниб, иккита алоҳида вазирликка айлантирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ёрдамчиси берган хабарга кўра, Юсупов Баҳодир Турсунович Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган.

Маълумот учун, Баҳодир Юсупов 1961 йил 16 августда Учқўрғон туманида туғилган. Олий маълумотли. 1982 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси. Янги вазифага тайинлангунча у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётганди.

Б.Юсупов 2004 йилдан 2009 йилгача Чуст тумани ҳокими, 2009 йилдан 2010 йилгача эса Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг