Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия президенти ташрифининг асосий тадбирлари бошланди

Германия президенти ташрифининг асосий тадбирлари бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келгани хабар берилганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматига кўра, 28 май куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар шоҳсупага кўтарилди. Давлат мадҳиялари янгради. Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маросимда Ўзбекистон ва Германия расмий делегациялари аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг