Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳилола Сулаймонова Халқ таълими вазирлиги эксперт-таҳлил кенгаши раиси бўлди

Ҳилола Сулаймонова Халқ таълими вазирлиги эксперт-таҳлил кенгаши раиси бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 27 июль куни Халқ таълими вазирлигида эксперт-таҳлил кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Унда таълимнинг аҳамиятини оширишдаги асосий мақсадлар ва кенгашнинг мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди. Халқ таълими вазири Ш.Шерматов билан бўлган учрашувда кенгаш вакиллари Ҳ.Сулаймонова (Davinci), В.Кан (MYWAY), М.Қосимов (Ambit), Х.Мамасаидов (Dekos.uz), В.Ким (Study Smart Project), А.Юсуфов (lebazar.uz), Л.Пўлатов (Premium Parts)лар иштирок этишди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати 

Эксперт-таҳлил кенгаши вазирлик билан ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, давлат ва хусусий мактаблар маъмурияти, ўқитувчилари, шунингдек, бошқа таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Эксперт-таҳлил кенгаши консультатив-маслаҳат органи бўлиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради, унинг асосий вазифаларидан бири Халқ таълими вазирлиги фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

DaVinci Management Consulting асосчиси ва ҳамкор бошқарувчиси Ҳилола Сулаймонова бир овоздан эксперт-таҳлил кенгаши раиси этиб сайланди. Ҳ.Сулаймонова, шунингдек, Zarplata.uz стартапи асосчиси, муваффақиятли бизнес-тренер, мотиватор-маърузачи, инсон капиталини ривожлантириш соҳаси бўйича 12 йиллик иш тажрибасига эга бизнес консультант ҳисобланади. У моҳир бошқарувчиларни топиш, иқтидорларни жалб қилиш ва ривожлантириш ҳамда HR (human resource management) бошқаруви соҳасида кўп йиллик тажрибага эга экспертдир.

Учрашув якунларига кўра мактаблар ҳолатини батафсил таҳлил қилиш,   замонавий ўқув дастурларини яратиш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш, мактаб ўқувчиларида ижодий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган қўшимча тўгараклар ва спорт секциялари яратишни бошлаш бўйича қарор қабул қилинди. Томонлар халқ таълими тизимини такомиллаштириш йўлида яқин ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг