Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ва Тожикистон «мусулмонларни қайта тарбиялаётган» Хитойни қўллаб-қувватлади

Россия ва Тожикистон «мусулмонларни қайта тарбиялаётган» Хитойни қўллаб-қувватлади

Фото: «Reuters»

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой томонидан Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хитой ҳукумати ушбу ҳудудда ўзгача сиёсат юритмоқда ва мусулмон динига мансуб аҳолини махсус лагерларида «қайта тарбиялаётгани» хабар қилинган.

Инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой олиб бораётган сиёсатни 34 мамлакат, шу жумладан Россия, Беларусь ва Тожикистон қўллаб-қувватлади. Бунга қадар 22 давлат, хусусан Европа иттифоқи аъзолари, Япония, Австралия, Канада ва Янги Зеландия Пекин олиб бораётган ишларни қоралаб чиққан эди. 34 мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши мана шу айбловларга жавобан имзоланди.

Ўтган ой Хитой махсус лагерларда уйғур миллатига мансуб аҳоли қийноққа солинаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этган эди. Мамлакат ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Чжан Ханхуэнинг таъкидлашича, «таълим ва профессионал тайёргарлик марказлари» фаолияти нотўғри талқин қилинмоқда.

2018 йилнинг августида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича тафтиш қўмитаси Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида камида бир миллион аҳоли ёпиқ лагерларда сақланаётганини маълум қилган эди. Бу ерда улар «қайта тарбияланаётгани» айтилади. Лагерларда уйғурлар инқилобий қўшиқлар айтишади, ХХР раиси Си Цзинпиннинг ғояларини ўрганишади ва хитой тилида гаплашишади. Пекин бундай лагерлар борлигини расман тан олади, аммо уларнинг фаолиятини террорчиликка қарши кураш ўлароқ баҳолайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг