Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 январдан бензин — бепул. Хитой девори ортидаги мўъжиза

1 январдан бензин — бепул. Хитой девори ортидаги мўъжиза

Фото: ca-irnews.com

Хитойда 2019 йилнинг 1 январидан бепул бензин пайдо бўлди. Бу маълумотни мамлакат ҳукумати ҳам расман тасдиқлади. 2018 йили «бепул бензин» тажрибаси мамлакатнинг икки провинциясида синов тариқасида жорий этилганди.

«Гарчи бу ғоя Сталин томонидан илгари сурилган ва кейинчалик Мао Цзедун томонидан қўллаб қувватланган бўлса-да, ушбу ислоҳотга уч йил ҳозирлик кўрдик. Биз узоқ вақт кутишга маҳкум этилган халқимиздан узр сўраймиз. Ўзимизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз», — деди ХХР энергия ресурслари вазири Лянь Чжан.

Амалдаги қонунчиликкка кўра, амалдорлардан ташқари, Хитойнинг ҳар бир фуқароси ойига 150 литргача бепул бензин олишга ҳақли. Кейинчалик бепул бензин миқдорини 200 литргача етказиш режалаштирилган. Тақсимот карточкалар орқали амалга оширилади. Бензин қуйиш шохобчалари қимматбаҳо машиналар, жумладан, лимузинларга бепул бензин бермаслик ҳуқуқига эга.

«Ресурслар халққа тегишли, у бундан истаганича фойдаланиши мумкин эмас деб ўйлаш жиноятга тенг», — дейилади мамлакат компартияси матбуот хизмати баёнотида.

ХХРда имкон қадар халққа қулай бўлсин деярли ҳар йили деб ёнилғи нархини пасайтириб келишади. Масалан, 2015 йил давомида Хитой ҳукумати бензин баҳосини 12 маротаба (!) туширди.

Хитойда нефть маҳсулотлари нарх-навоси ҳар 10 кунда қайта кўриб чиқилади. Бунда албатта глобал нефть бозоридаги нархлар кўтарилиши ва пасайиши инобатга олинади. Қачонки жаҳон бозорида нефтнинг бир тоннаси 50 юанга етса ва ошсагина Хитой ёнилғи нарх сиёсатини ўзгартиришга киришади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг