Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тарихидаги илк 3 поғонали кўприк қачон фойдаланишга топширилади?

Ўзбекистон тарихидаги илк 3 поғонали кўприк қачон фойдаланишга топширилади?

Фото: «Xabar.uz»

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳисобот бергани, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаргани ҳақида хабар берган эдик.

Журналистлардан бири В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Авиатор» савдо маркази яқинидаги чорраҳада қурилаётган янги йўл боғламасига оид янги тафсилотлар, айни пайтда бу ҳудудда тирбандлик юзага келаётгани, бунинг олдини олиш бўйича қандай қўшимча йўллар барпо этилиши билан қизиқди.

— Ҳа, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари туташган ҳудудда Ўзбекистон тарихидаги илк 3 поғонали кўприк қурилмоқда. Тошкент ҳалқа йўли тўғриланади, — деб жавоб берди Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев. — Эътибор берган бўлсангиз, милиция академияси тарафдан фаввора томон келишда ҳалқа йўл қийшайган жой бор. Мана шу йўл одамларнинг уй-жойларини бузиш ҳисобига тўғриланади. Энг кўп бузилиш Мирзо Улуғбек туманига тўғри келади.

Шавкатбек Иргашев — Мирзо Улуғбек тумани ҳокими (суратда чапда)
Фото: «Xabar.uz»

Бу ерда биринчи босқичда 21 та ҳовли, 48 та квартира бузилади ва бу йўл тўғри Махтумқули кўчасига туташади. Иккинчи кўприк эса Паркент кўчасида барпо этилади. У ерда туннел, унинг устидан иккинчи қават қурилади. У ерда нулинчи, биринчи ва иккинчи қаватлар бўлади. Шунда илгари учиш-қўниш йўлаги бўлган тарафда уч поғонали йўл бўлади.

Қурилиш ишларини аллақачон бошланган. Кўприк қурилишининг биринчи босқичи туннелни қазиш билан бошланади, бир вақтнинг ўзида, туннель ўтказилиши назарда тутилган йўл остидаги коммуникациялар четга сурилади. Ҳар якшанба куни соат 10 да у ерда вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилигида штаб ишлайди.

Айни пайтда, қурилиш якунига қадар фойдаланиш учун қўшимча йўллар тайёрланмоқда. Қурилиш лойиҳаси ва ишларининг барчаси маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Тошкент шаҳридаги 3 поғонали кўприк 2019 йилда фойдаланишга топширилиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг