Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ўрнатилган камералар қандай қоидабузарликларни қайд этади?

Андижонда ўрнатилган камералар қандай қоидабузарликларни қайд этади?

Фото: «Sof.uz»

Андижон вилоятининг транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларига 94 та видеокузатув камералари ўрнатилди ҳамда улар шу йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу камералар светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган, узлуксиз чизиқни босган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳамда тўхтаб туриш таъқиқланади йўл белгиси талабларига бўйсунмаган ҳайдовчилар бошқарувидаги автомототранспорт воситаларини қайд этиб бориши режалаштирилган.

Видеокузатув камералари Андижон шаҳри ҳудудидаги еттита, яъни А.Темур-А.Навоий, А.Темур-Бобур, Машраб-Лермонтов, Ўзбекистон-Фурқат, Ўзбекистон-Бобур, Чўлпон шоҳкўчаси, Мустақиллик ва Бобур-Ю.Отабеков кўчалари кесишган чорраҳаларига ўрнатилди. 1 июнь кунигача камералар синов тарзида ишлатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг эслатишича, қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилган.

Ҳаракат иштирокчилари шуни унутмасликлари керакки, қонунлар кимнидур жазолаш учун эмас, балки йўлларимизда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинади, - дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг