Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда автомобиль рақами 83 миллион сўмга сотилди

Андижонда автомобиль рақами 83 миллион сўмга сотилди

Фото: «Auz.uz»

2017 йилнинг 1 сентябрь кунидан Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича кимошди савдоси ўтказиш йўли билан сотиш тартиби жорий этилган эди.

Андижон вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи А.Қўчқоровнинг маълум қилишича, шу кунгача интернет орқали ўтказилган савдоларда юзга яқин рақамлар жисмоний ва юридик шахсларга сотилди ҳамда бундан 1,5 миллиард сўмга яқин кирим қилинди.

Қайд этилишича, энг харидоргир — «А 001 АА» ҳарф ва рақамлар комбинацияси 83 миллион сўмга сотилган. «007 ААА», «777 БАА» кабиларнинг ҳам нархи баланд бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг