Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Audi» янги кроссоверининг тизерини намойиш этди

«Audi» янги кроссоверининг тизерини намойиш этди

Фото: «Nv.ua»

«Audi» компанияси ўзининг номи ҳозирча эълон қилинмаган янги кроссоверининг илк тизер суратини намойиш этди. Тахминларга кўра, ушбу тизер «Q8» моделига тегишли бўлиши мумкин, деб хабар беради «NV.ua».

Тизерда автомобиль модели кўрсатилмаган бўлиб, остида қуйидаги изоҳ ёзилган: «Унда «Audi» гени мавжуд». Бироқ бир қарашда гап йўлтанламас ҳақида кетаётганини билиш мумкин; баланд жойлашган кузов ва катта ғилдираклар автомобиль пропорциясини дарҳол билдириб қўяди. Аммо деталларнинг аксарият қисми беркитилган.

Кўринишидан машина дизайни 2017 йилнинг Женева автосалонида намойиш этилган «Q8 Sport» прототипи консептини тўлиқ такрорлайди. Янги «Audi Q8» кроссоверининг асосида Audi Q7, Porsche Cayenne ва Volkswagen Touareg машиналари яратилган «MLB Evo» платформаси ётади.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кроссовер дизелли V6 ва бензинли V8 двигателларида ҳаракатланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг