Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автомобилини Ўзбекистон байроғи рангида бўяган ҳайдовчилар огоҳлантирилди

Автомобилини Ўзбекистон байроғи рангида бўяган ҳайдовчилар огоҳлантирилди

Ижтимоий тармоқларда Бухородаги Spark ва Lacetti ҳайдовчилари мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан автомобилини Ўзбекистон байроғи рангларида бўяб ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди. ЙҲХББ матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 31 август куни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида ушбу автомобиллар ҳайдовчилари транспорт воситасининг кузов қисмини мустақиллик байрами муносабати билан бир неча хил рангларга бўяб, шаҳар ҳудудида ҳаракатланган. Мазкур ҳайдовчилар ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қоидалар бўйича тушунтиришлар берилган.

«Ходимлар ҳайдовчиларни мустақилликнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб оқ йўл тилаган. Ҳайдовчилар огоҳлантирилиб, уларга нисбатан ҳеч қандай жарима белгиланмаган», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг