Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон янги русумдаги автомобилларини Россия бозорига чиқаради

Ўзбекистон янги русумдаги автомобилларини Россия бозорига чиқаради

Chevrolet Tacker.

Фото: «Аutostrada.uz»

Ўзбекистоннинг «GM Uzbekistan»  заводи «Chevrolet Tacker» ва янгиланган «Chevrolet Cobalt» русумларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Мазкур автоуловлар Россия бозорига «Ravon» маркаси остида етказиб берилади. Бу ҳақда «Nuz.uz»га таяниб «Халқ сўзи» хабар берди.

2019 йилдан бошлаб ушбу янги автомашиналар сотувини йўлга қўйиш режалаштирилган. Бироқ уларнинг тақдимоти жорий йилда ўтказилади.

Янги «Ravon R4» тежамкор транспорт воситаси ҳисобланиб, ташқи кўриниши «Cobalt»нинг биринчи туркуминики билан деярли бир хил. Бироқ анча замонавийлаштирилган. Олдинги оптика ва орт чироқларнинг такомиллаштирилгани, радиатор панжараси ва кузов қисмлари, салон интерьерларидаги ўзгаришлар шулар жумласидандир.

Мазкур русумнинг Россия бозорига чиқарилиши билан «Ravon Gentra» савдоси тўхтатилади.

«Ravon Tracker» эса шаҳар шароитига мослаштирилган кроссовер бўлиб, ўзининг «Chevrolet Corvette», «Malibu» ва «Volt»никига ўхшаш ёрқин дизайни билан ажралиб туради. Ундаги такомиллаштирилган бампер, радиатор панжараси, янгиланган орт чироқлар, галоген ва светодиод ёритгичлар эътиборни ўзига тортади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг