Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Автомобилни ишончнома орқали бошқариш тарихга айланади» — вазир

«Автомобилни ишончнома орқали бошқариш тарихга айланади» — вазир

Кеча, 25 ноябр куни Адлия вазири Русланбек Давлетов билан Фаcебоокдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида фуқаролар билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда вазир автомашиналарни ишончнома билан бошқариш келажакда тарихга айланишини маълум қилди.

«Автомашиналарни бошқаришда ишончнома масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Президентимиз қарорига асосан яқин қариндошлар бўладиган бўлса, ишончнома зарур эмас деган норма киритилди, яъни яқин қариндошлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқиб, шу янгилик жорий этилди. Бу яхши қадам. Кўп вазирликлар бунга қарши бўлди, бироқ ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади ва Президентимиз қарорни имзолади. Керак бўлса, бу жараённи соддалаштиришни яна давом эттиришимиз лозим. Чунки машинани бошқариш асосан суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли бўлади. Ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади», — деди Русланбек Давлетов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг