Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиқ йўлидаги тирбандликлар сабаби айтилди

Бўстонлиқ йўлидаги тирбандликлар сабаби айтилди

Дам олиш кунлари Бўстонлиқ туманидан ўтувчи йўлда транспорт оқимининг кўпайиши билан автомобилларнинг тирбандлариклари юзага келмоқда. Бунинг сабаблари ҳақида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туризм индустриясини жадал ривожлантириш, транспорт воситалари тирбандлигини бартараф этиш ва йўлларда ҳаракатини тартибга солиш, шунингдек хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида туман ҳудудидан ўтувчи 4Р12 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 74 км.да жойлашган Хўжакент қишлоғи (Бочка) олдидаги эскириб қолган кўприкни замонавий йўл инфратузилмаси асосида кенгайтириш, таъмирлаш ҳамда қўшимча айланма йўллар қуриш ишлари олиб борилмоқда. 

«Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маҳаллий аҳоли ва туманга дам олиш учун фуқаролардан юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ушбу таъмирланаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтишда ҳаракат қоидаларига риоя этишларини тавсия этади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг