Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода ИИБ ходимига пора беришга уринган шахс жавобгарликка тортилди

Бухорода ИИБ ходимига пора беришга уринган шахс жавобгарликка тортилди

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспектори сафдор А.Ф.га «Обид» исмли шахс пора беришга уринди. У «ҳайдовчилик гувоҳномаси» олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларда икки нафар танишларига ёрдам бериш эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. Сафдор А.Ф.нинг бу ҳақдаги билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда 2019 йил 25 декабрь куни соат 10.30да «Обид» исмли шахс вилоят ИИБ ЙҲХБ биноси ён томонида жойлашган автосалон олдида қўлга олинган.

У ўз бошқарувида бўлган «Нексия-3» русумли автомашина салонида сафдор А.Ф.га 1.800.000 сўм пулларни пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Текширув давомида, «Обид» исмли шахс Ромитан туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро С.О экани, унинг акаси С.Р 2019 йил сентябрь ойининг ўрталарида фуқаролар Ҳ.Ш ва Ш.Ҳ.лар унга «Ҳайдовчилик гувоҳномаси»ни олиш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 1.200.000 сўмдан жами 2.400.000 сўм пул бергани аниқланган. С.Р ушбу пуллардан 400.000 сўмини ўзида сақлаб, қолган 2.000.000 сўмини укаси С.О.га берган, у эса ўз навбатида 2019 йил декабрь ойининг ўрталарида акаси С.Рдан олган 2.000.000 сўм пуллардан 200.000 сўмини ўзида сақлаб, қолган 1.800.000 сўмини сафдор А.Ф.га беришга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан Ҳ.Ш ва Ш.Ҳ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан, С.Р.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан, шунингдек, С.О.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 25,28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг