Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» «Chevrolet Malibu» ва «Lacetti» учун чегирмалар муддатини узайтирди

«GM Uzbekistan» «Chevrolet Malibu» ва «Lacetti» учун чегирмалар муддатини узайтирди

Фото:«GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» ахборот хизмати маълум қилишича, «Chevrolet Malibu» ва «Lacetti» автомобиллари учун чегирмаларни узайтиради. Харидорларга автомобиль харидини расмийлаштириш жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида чегирмалар етти кун — 15 дан 22 декабргача амал қилади.

Чегирмалар муддатининг узайиши «кўп сонли талаб ва истакларга кўра» бўлгани таъкидланган. 

Ушбу кунлар давомида «Chevrolet Malibu» автомобили учун 100 фоиз тўлов амалга оширган харидор 9 061 866 миллион сўмгача, «Lacetti» учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади.

«Malibu» автомобилларини харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг