Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чироқчида даҳшатли ЙТҲ. Бир киши вафот этди, олти киши жароҳатланган

Чироқчида даҳшатли ЙТҲ. Бир киши вафот этди, олти киши жароҳатланган

Фото: tergov.uz

Жорий йилнинг 2 ноябр куни, соат 11:50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган «Қарши катта халқа йўли»нинг «Еттитом-Қарши» 4Р-87 автомобил йўли билан кесишган 53 км.даги тартибга солинган чорраҳасида фуқаро М.Р.нинг бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинаси фуқаро С.Х.нинг бошқарувида бўлган «Газ-322132» русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автомашинага тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Содир бўлган ҳодиса оқибатида «Газ-322132» русумли автомашинада бўлган 10 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) ва «Ласетти» русумли автомашинаси ичидаги 3 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) фуқаролар турли даражада тан жароҳати олишиб РШТТЁИМ Қашқадарё филиалига олиб келинган. Улардан фақат 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган, 5 нафарига эса уйига рухсат берилган.

«Газ-322132» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг