Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диққат! Тошкент йўлларидан бирида ҳаракат бир томонлама бўлади

Диққат! Тошкент йўлларидан бирида ҳаракат бир томонлама бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилда 110-сон мактаб биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, мактаб ўқувчиларининг дарслари вақтинчалик П.Ф. Боровский номидаги эски тиббиёт колледжи биносида ўтказилмоқда.

Ушбу кичикроқ кўчадан (Боровский кўчаси) шунингдек шифохона, банклардан бирининг филиали, «Miran» меҳмонхонаси ва бошқа офислар жой олишган... Кўчада кўплаб транспортлар ҳаракатланишади, энди ушбу кўчада болалар сони сезиларли тарзда ошади.

Мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан келиб тушган мурожаат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ўсиб келаётган авлод иштирокидаги ҳодисларни олдини олишга қаратилинган чоралар кўришди.

Caption

Унга кўра, хавфсизлик чораси сифатида кўчанинг ушбу ҳудудида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик бир томонлама бўлишига қарор қилиндиШаҳрисабз кўчасидан  Содиқ Азимов кўчаси томон ҳаракат очиқ бўлади. Қарама-қарши томондан кўчанинг мазкур қисми 3.1 «Кириш тақиқланган» белгиси билан беркитилдиШунингдек Содиқ Азимов кўчасидан Боровский кўчасига бурилиш яқинида 4.1.1 «Ҳаракатланиш тўғрига» йўл белгиси ҳам ўрнатилгн.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан ушбу фактни ёдда сақлашингизни ҳамда йўл белгиларига эътиборлироқ бўлиб, қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабарида.     

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг