Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электромобилларнинг давлат рақами белгилари фарқли бўлади

Электромобилларнинг давлат рақами белгилари фарқли бўлади

Фото: ИИВ ЙҲХББ

«Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чоралари кўрилиши белгиланган.

Шунингдек, 2021 йил 1 июнга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилиши, бунда, электромобиль эгаси аукцион савдолари орқали ютиб олинган оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилиши таъминланиши бўйича банд киритилган.

Электромобиллар учун фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари намуналари ҳам лойиҳада кўрсатилган:

- IЕ тип – «**Е» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари юридик шахсларнинг электромобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.

- IIIЕ тип – «*Е» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жисмоний шахсларнинг электромобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.

- XIE тип – «*Е» серияли мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар, электроскутерлар) учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.  

- IАE тип – «**Е» серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун юридик шахсларнинг маҳкамлаш жойи IЕ типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.

- IIIАE тип – «*Е» серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари электр юргизгичли юк автомобиллар ва автобусларга, шунингдек жисмоний шахсларнинг маҳкамлаш жойи III типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларига орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг