Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фоторадарга тушган минглаб автомобиль жарима майдонига қўйилади

Фоторадарга тушган минглаб автомобиль жарима майдонига қўйилади

Фото: «Qashqadaryogz.uz»

Тошкент вилоятининг М-39 «Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудига фоторадарлар ўрнатилгани ва унга энг кўп тушган ҳайдовчилар рўйхати эълон қилинганди.

ЎзА нашрининг Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизматига таяниб хабар беришича, бугунги кунга қадар 35 мингдан зиёд белгиланган тезликни оширган транспорт воситалари қайд этилган.

Қоидабузар 8 минг 480 нафар ҳайдовчи қонунда белгиланган тартибда жарималарини ўз вақтида тўлашган.

Вилоят ЙҲХБ томонидан ўз вақтида жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан махсус тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тадбирда 60 кун ичида жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчилар автомашинаси жарима майдонига қўйилиши назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг