Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ГАИ ходими шахсий автомобилида «Дамас»ни қувиб юрибди» видеосига изоҳ берилди

«ГАИ ходими шахсий автомобилида «Дамас»ни қувиб юрибди» видеосига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқда «ГАИ ходими шахсий автомобилида «Дамас»ни қувиб юрибди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 апрель куни Ангрен шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходими Ш.Жуланов Транспорт бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ангрен шаҳар, Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган вақтда, «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. ЙПХ ходими «Ласетти» русумли автомобилда бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчини кузатиб борган. «Дамас» ҳайдовчиси ҳаракати давомида бошқа ЙПХ ходимларининг ҳам ишораларига бўйсунмаган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида «Дамас» автомобили тўхтатилган. Ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Т.К. меъёрий ҳужжатлари йўқлигини ва шу сабабли ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмаганлигини маълум қилган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Жорий йилнинг 16 апрель куни жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида ҳолат ўрганилиб, фуқаро Т.К. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ҳамда 183-моддасида кўрсатилиб ўтилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг