Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Gentra»ларни қўйишга заводда жой қолмади — «UzAuto Motors»

«Gentra»ларни қўйишга заводда жой қолмади — «UzAuto Motors»

Бугун, 14 октябр куни телеграм каналларнинг бирида бир нечта автоконтейнерларда ортилган Chevrolet Lacetti автомобиллари дон омбори томон йўналтирилган видео тарқалди. «UzAuto Motors» ушбу автомобиллар нима учун дон омборига қўйилаётганига изоҳ берди.

«Тўғри, шу каби вазиятлар мавжуд. Гап шундаки, компания кунига 250-300 дона Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқаради. Биз ушбу автомобилларни яримўтказгич деталининг йўқлиги сабабли ўз эгаларига топширолмаймиз. Автомобил тайёр, аммо биргина деталнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади. Масалан – хавфсизлик ёстиқчалари.

«UzAuto Motors»  ушбу детални олиши биланоқ уни автомобилларга ўрнатади ва харидорга топширади. Бу тайёр, аммо сотиб бўлмайдиган автомобиллар заводдаги тайёр маҳсулот учун ажратилган жойни тўлдириб бўлишди.

Шу сабаб «UzAuto Motors» «Ўздонмаҳсулот» билан автомобилларни корхона ҳудудида вақтинча сақлаш тўғрисида шартнома тузди», дейилади изоҳда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг