«GM Uzbekistan» 2017 йилда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарди?

«GM Uzbekistan» 2017 йилда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарди?

Фото: «Mover.uz»

«GM Uzbekistan» АЖ 2017 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 58,1 фоизга кўтариб, 135,47 донагача етказган. Бу ҳақда «UzDaily»га таяниб, «Дарё» хабар берди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда 85,67 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2017 йилда 135,47 мингтани ташкил этган.

Хусусан, «GM Uzbekistan» 2017 йилда «Nexia» ишлаб чиқаришни 34,54 мингтагача (7,4 фоизга), «Damas» — 22,49 мингтагача, «Spark» — 22,36 мингтагача оширди.

Ўтган йили «Gentra» автомобилидан 19,16 минг нусха (2 фоизга ўсиш) ишлаб чиқарилган бўлса, «Cobalt» — 18,01 мингтани (4,6 бараварга), «Matiz» — 13 минг (4,4 баравар), «Captiva» — 4,54 минг (2,1 баравар), «Malibu» 963 донани, «Орландо» эса 388 нусхани (15,5 фоиз) ташкил этган.